Жамият | 10:55 / 30.10.2021
1424
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда алимент тўламаган 39 отага жиноий иш очилди

МИБ Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан вилоят бўйича 9 238 нафар болаларнинг таъминоти учун 8 339 нафар қарздордан даврий тўловлар юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда МИБ Сирдарё вилоят бошқармаси катта суриштирувчиси Икромхон Убайдуллаев Kun.uz’га маълум қилди.

Икромхон Убайдуллаев / Фото: Kun.uz

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 553 та оила қайта тикланишига эришилган. Шунингдек, 68 та ҳолатда алимент тўловлари пул маблағи, уй-жой, автомашина ва бошқа шаклда қопланиб, болаларнинг вояга етгунига қадар таъминоти тўлиқ таъминланди.

Алимент ундириш ҳамда ишсиз алимент тўловчиларни иш билан таъминлашга қаратилган тадбирлар натижасида вилоятда 2 363 нафар фуқаро доимий ва мавсумий ишга жойлаштирилган.

Вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан ЖКнинг 122-моддаси бўйича 39 та жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилди ва аниқланган 188,1 млн сўм моддий зарарлар ундирилди. Алимент тўлашдан бўйин товлаган 209 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Мавзуга оид