Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бозорлардаги нархни мониторинг қилиш бўйича «Бозор нархи» тизими жорий этилади
Тошкент шаҳри бозорлари ва савдо шохобчаларидаги асосий товарлар бўйича нархларни мониторинг қилиш бўйича “Бозор нархи” ахборот тизими жорий этилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.
“Бозор нархи” ахборот тизими жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб, тажриба тариқасида Тошкент шаҳрининг барча деҳқон бозорларида амалиётга жорий этилади.
Ахборот тизимига 33 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида киритилади ва уларнинг ҳаққонийлигига масъул бўлган ҳар бир деҳқон бозоридан бир нафардан асосий ва бир нафардан захира ходимлар (оператор) бириктирилади.
Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорларига ҳар кунлик келтирилган, сотилган асосий турдаги қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари ҳажми, энг қуйи ва юқори нархлари, нави, тури ва бошқа маълумотларни “Бозор нархи” ахборот тизимига бир кунда 2 маротаба (кун боши ва охирида) мунтазам киритиб борилади.
Тошкент шаҳрида жойлашган бозорлар ва савдо шохобчаларида сотилаётган 33 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари номлари
1. Мол гўшти
2. Қўй гўшти
3. Товуқ гўшти
4. Балиқ
5. Тухум (минг д.)
6. Картошка
7. Пиёз
8. Сабзи қизил
9. Сабзи сариқ
10. Помидор
11. Бодринг
12. Карам
13. Гуруч
14. Ловия
15. Нўхат
16. Мош
17. Ун (Олий нав)
18. Ун (Биринчи нав)
19. Макарон
20. Кунгабоқар ёғи
21. Пахта ёғи
22. Шакар
23. Сариёғ
24. Сут
25. Олма
26. Нок
27. Ўрик
28. Шафтоли
29. Узум
30. Олхўри
31. Тарвуз
32. Қовун
33. Қовоқ