Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термизда таъмирлаш 2019 йилда бошланган шоҳкўчада ишлар ҳанузгача чала ётгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳар Алишер Навоий шоҳкўчасини таъмирлаш ишлари 2019 йилда бошлангани, бироқ ҳанузгача тугатилмагани айтилган хабарлар тарқалди. Термиз шаҳар ҳокимлиги хабар юзасидан муносабат билдирди.
Муносабатда маълум қилинишича, президентнинг 2021 йил 2 апрелдаги «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури» ПҚ-5048-сонли қарорига асосан Термиз шаҳрининг А.Навоий кўчасини реконструкция таъмирлаш ишларига 2021 йилда 7,4 миллиард сўм маблағ ажратилиб тендер ўтказилган.
Тендер савдоларида ғолиб деб топилган «Термиз Тезкор Қурилиш» корхонаси томонидан таъмирлаш ишлари белгиланган. Аммо битум маҳсулоти бўлмагани учун ишлар тўхтаб қолган.
«Бугунги кунгача асфалт-бетон ётқизиш ишлари вақтинча тўхтаб қолганининг сабаби ушбу кўчага ажратилган битум маҳсулоти йўқлиги боис бошланмаган эди. 30 октябр куни Алишер Навоий кўчасини реконструкция қилиш ишлари бошланганини маълум қиламиз», дейилади муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенатининг 20-21 октябр кунлари бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисида Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев яқин 3 йил ичида Ўзбекистондаги барча тупроқ йўллар асфальтланиши, 4 йилдан сўнг эса таъмирталаб йўллар қолмаслигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
13:57 / 18.08.2025
«Пул бермасам, яна уради» – Сурхондарёда аёл эри томонидан аёвсиз калтакланди
13:38 / 28.07.2025
Салкам 4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган қурилиш омбори аниқланди
14:35 / 23.05.2025
Термиз шаҳрига янги ҳоким тайинланди
11:05 / 04.06.2024