Буюк Британия Францияга балиқ овлаш бўйича “ғирром” талабларини бекор қилиши учун 48 соат муҳлат берди
Франция 27 октябр куни балиқ овлаш учун лицензия тўғрисидаги баҳс кескинлашгани сабабли Буюк Британияга нисбатан санкциялар киритишга тайёрлигини билдирди.
Буюк Британия Францияга балиқ овлаш бўйича квота талабларини бекор қилиши учун 48 соат муҳлат берди. Бу ҳақда Бирлашган Қироллик ташқи ишлар вазири Элизабет Трасс Sky News телеканалига берган интервьюсида айтди.
“Французлар ўзларини ғирромларча тутди, бу савдо келишуви шартларига мос келмайди. Агар савдо келишуви томонларидан бирортаси ғирромлик қилса, унга қарши чора кўриш ва компенсация талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз. Агар французлар ортга қайтмаса, худди шундай йўл тутамиз. Бу масала яқин 48 соат ичида ҳал қилиниши керак”, – деди у.
Франция 27 октябр куни балиқ овлаш учун лицензия тўғрисидаги баҳс кескинлашгани сабабли Буюк Британияга нисбатан санкциялар киритишга тайёрлигини билдирди.
Париж француз балиқчиларига Жерси сувларида балиқ овлаш учун улар талаб қилганидан икки марта кам рухсатнома берилганини таъкидламоқда. Агар балиқ овлаш соҳасида Британия сиёсати ўзгармайдиган бўлса, Франция 2 ноябрдан Лондонга нисбатан санкция киритиш ниятида.
Лондон санкцияларга нисбатан худди шундай жавоб қайтарилишига ваъда берган.
Еврокомиссия томонларни мавжуд баҳсни тезроқ ҳал қилишга чақирди.
Мавзуга оид
01:19 / 05.10.2024
Буюк Британия карбонат ангидридни сақлайдиган майдончаларни яратишга салкам 30 млрд доллар ажратади
20:36 / 03.10.2024
Буюк Британия узоқ йиллик баҳслардан кейин Чагос оролини Маврикийга қайтариб беради
20:47 / 30.09.2024
Британиядаги энг йирик пўлат ишлаб чиқарувчи Tata Steel ўз фаолиятини тўхтатади
20:45 / 30.09.2024