Иқтисодиёт | 18:42 / 01.11.2021
10271
2 дақиқада ўқилади

Буюк Британияда шамол энергетикасини ривожлантиришга 220 миллион доллар ажратилди

Ҳукумати қирғоқ бўйида сузиб юрувчи шамолдан энергия олиш технологиясини ишлаб чиқувчи дастурчиларга юзлаб миллион доллар ажратади. 2030 йилга бориб бутун мамлакатни “яшил” электр билан таъминлаш режалаштирилмоқда.

Субсидия ҳақидаги маълумот Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг иқлим ўзгариши масалаларига бағишланган конференцияси бошланишидан олдин тармоқда пайдо бўлди.

Маълум қилинишича, қирғоқ бўйи шамоли ҳозирда 10 гигаватт электр энергиясини ишлаб чиқармоқда. 2030 йилга бориб Буюк Британия ҳукумати бу кўрсаткични 4 марта ошириб, 40 гигаваттга етказишни истаяпти. Шу тариқа, мамлакатдаги ҳар бир уйни “яшил” электр билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Ана шу 40 гигаваттдан 1 гигаватт электр энергия айнан сузувчи шамолдан олиниши керак. Унинг технологияси учун пул ажратилган.

“Қирғоқ бўйида сузиб юрувчи шамол – Буюк Британия учун жуда фойдали бўлган, ақлбовар қилмас шамол ресурсини очиш калитидир. Бу ресурс Шотландия ва Уэльс чуқур сувлари қирғоқ бўйида айниқса кўп”, - дейди Буюк Британия энергетика вазири Квази Квартенг.

Яқинда маълум бўлишича, Лондонда иқлим технологиялари соҳасидаги стартапларнинг жами қиймати сўнгги йилларда деярли уч бараварга ортди ва 28 млрд долларга етди. Шундай қилиб, Буюк Британия бу соҳадаги Европадаги етакчи мамлакатга айланди.

Гулзода Иброҳимова
Тайёрлаган Гулзода Иброҳимова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид