Электр тармоқларига тез ва осон уланишни истайсизми? Марҳамат!
Мамлакатимизда кейинги беш йилда янги замонавий уй-жойлар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари кўплаб қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Ўзига хос услубда шаҳару қишлоқларнинг файзига кўрк бераётган бундай бинолар халқимиз турмуш тарзининг яхшиланиши ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг кенгайишига хизмат қилмоқда.
Ана шундай янги уй-жойлар ва тадбиркорлар учун яратилган биноларга эгалик қилишда, биринчи навбатда, коммунал хизматлар, хусусан, электр энергиясига уланиш муаммоси юзага келади. Баъзида ташқаридан “электрик” ёллайсизу, унинг хизмати сизни қониқтирмаслиги мумкин. Кейинчалик бирон муаммо чиқса, уни тополмайсиз ҳам. Кафолат ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5278-сонли қарори ҳамда 2020 йил 31 январдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5930-сонли Фармонига асосан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан истеъмолчиларни электр тармоқларига сифатли ва тезкор улаш ҳамда мукаммал шартномавий хизматлар кўрсатиш мақсадида “Давлат ва шартномавий хизматларни ривожлантириш” филиали ташкил этилди. Филиал фаолияти йўлга қўйилганига кўп вақт ўтмаган бўлсада, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари кўрсатилаётган хизматлардан мамнун бўлмоқда.
Айни кунда филиал томонидан мурожаатчиларга қуйидаги хизматлар кўрсатилмоқда:
- истеъмолчиларни электр тармоқларига улашда техник шартлар ишлаб чиқиш ва тақдим этиш;
- республика ҳудудидаги барча турдаги мурожаатчиларни “фойдаланишга тайёр ҳолда” электр тармоқларига улаш;
- электр қурилмаларини барча кучланишдаги электр тармоқларига улашда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
- электр тармоқларига уланишда барча кучланишдаги электр таъминоти лойиҳаларини келишиш;
- электр қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш;
- қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш;
- электр қурилмаларига лаборатория ва синов-созлаш хизматларини кўрсатиш;
- янги уланаётган истеъмолчиларни “Электрҳисоб” комплекс дастурига киритиш ва бошқа хизматлар.
Айни пайтда филиал томонидан истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида ва сифатли ҳал қилиб бериш мақсадида замонавий техник воситалар ва жиҳозлар харид қилинди.
Шу билан бир қаторда, филиал томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 555-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, электр тармоқларига уланишнинг аниқ муддатларини белгилаш, қурилиш-монтаж ишларини олиб боришда табақалаштирилган тарифларни жорий этиш, истеъмолчиларга пудратчиларни танлаб олиниши учун шаффоф онлайн платформа яритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Қуйида ҳамкорлик қилишни истаган истеъмолчилар учун хизмат кўрсатиш алоқа номерлари тақдим этилади.
Алоқа маркази: 1154
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
22:42 / 17.09.2024
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади
15:21 / 20.08.2024
Ўзбекистонда ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини хусусий секторга бериш бошланади
20:26 / 07.08.2024
Электр энергияси ҳисоби учун янги биллинг дастури ишга туширилди
18:47 / 31.07.2024