Спорт | 10:35 / 01.11.2021
7293
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 1-ўринни эгаллади

Фото: ЎДФ

Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Парижда ўтган ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этди. 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, Улуғбек Азизов ва Тоҳир Файзиев мураббийлигидаги жамоа 4та олтин ва 1та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. 

Фото: ЎДФ

Диёра Келдиёрова (-52 кг), Дилшод Баратов (-90 кг), Давлат Бобонов (-90 кг) ва Музаффар Тўрабоев (-100 кг) ғолибликни қўлга киритишган бўлса, Шоҳрух Бахтиёров (+100 кг) бронза медалига сазовор бўлди. 

2-ўринни Бразилия эгаллаган бўлса, кучли учликни Франция якунлаб берди.

Фото: ЎДФ
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид