11:34 / 01.11.2021
1057

Сурхондарёда жорий йил 9 ойда МИБ томонидан давлат фойдасига 474 миллиард сўм ундирилгани маълум қилинди

МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан 2021 йил 9 ой давомида давлат фойдасига 474 миллиард сўм ундирилган. Бу ҳақда жорий йил 29 октябр куни МИБ вилоят бошқармасида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Маълум қилинишича, МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан жорий йилнинг 9 ойида давлат ижрочилари иш юритувида бўлган жами 3 триллион 409 миллиард 408 миллион сўмлик 229 787 та ижро ҳужжатлари юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказилган. Шундан 2 триллион 726 миллиард 594,3 миллион сўмлик 152 976 та ижро ҳужжатлари тамомланган. Шундан 1 триллион 19 миллиард 137,8 миллион сўмлик 82 395 та ижро ҳужжатларининг амалда ижроси таъминланган.

Қайд этилишича, ижро ҳужжатлари бўйича асосий эътибор давлат фойдасига ундирувларга қаратилиб, 66 854 та бу турдаги ижро ҳужжатлари бўйича 474 миллиард 397,6 миллион сўм ундирилган.

Жумладан:

  • Жиноят оқибатида давлатга етказилган зарарларни ундиришга оид 23 та ижро ҳужжати бўйича 822,3 миллион сўм;
  • Солиқ қарздорлигини ундиришга доир 14 460 та ижро ҳужжати бўйича 407 миллиард 263,7 миллион сўм;
  • Жиноий жарималарни ундиришга доир 129 та ижро ҳужжати бўйича 1 миллиард 585 миллион сўм;
  • Маъмурий жарималарни ундиришга доир 36 488 та ижро ҳужжати бўйича 12 миллиард 870,3 миллион сўм;
  • Давлат божи ундирувига оид 14 578 та ижро ҳужжатлари бўйича 20 миллиард 202,4 миллион сўм ундирилган.

Давлат фойдасига ундирилган маблағлардан 18 миллиард 403,5 миллион сўм «Аёллар дафтари», «Темир дафтар» ва «Ёшлар дафтари»га йўналтирилган.

Top