Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон ЯИМ ўсиши бўйича Марказий Осиёда етакчилик қилаётгани айтилди
Фото: Depositphotos
Тожикистондаги инқирозга қарши чоралар макроиқтисодий кўрсаткичлар меъёрга келишини таъминлаган. Бу ҳақда маҳаллий «Ховар» ахборот агентлиги ёзмоқда.
Тожикистон иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги вакили Муҳаммад Жалолзоданинг агентликка маълум қилишича, ортда қолган 9 ой давомида Тожикистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 67,1 миллиард сомони ёки 5,9 миллиард долларни ташкил этган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 миллиард долларга кўп дегани.
Шу тариқа Тожикистонда иқтисодий ўсиш 2021 йилнинг ортда қолган даври мобайнида 8,9 фоизни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,7 фоизга кўпроқ. Мамлакат иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги йиллик ўсишни 7,6 фоиз бўлишини прогноз қилган ва берилган маълумотга кўра, кўрсаткичлар аллақачон кутилган натижалардан ошиб кетган.

Муҳаммад Жалилзоданинг эътироф этишича, Халқаро валюта фонди Тожикистондаги иқтисодий ўсишни Марказий Осиёдаги энг юқори деб баҳолаган. Вазирлик масъулига кўра, бир йил давомида Тожикистонда ташқи савдо ҳажми 33,1 фоизга, экспорт ҳажми эса 1,3 бараварга кўпайган.
Мавзуга оид
09:10 / 27.02.2026
Тожикистонда Амир Темур ҳаётига бағишланган ноёб қадимий қўлёзма сақланмоқда
12:08 / 26.02.2026
Янги стратегия: Ўзбекистоннинг 5 йиллик мақсадлари
20:55 / 17.02.2026
Бош вазир Абдулла Арипов Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашди
09:57 / 17.02.2026