Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда коронавирус юқтириш ҳолатлари яна авж олмоқда
Маълумотларга кўра, беморларнинг аксарияти (35 киши) Хэйхэ шаҳрида аниқланган. Ҳозирда Хэйхэда савдо марказлари ёпиб қўйилган.
Фото: AFP
Хитойда охирги суткада 109 кишида коронавирус аниқланди, булардан 93таси мамлакат ичкарисида, 16таси хориждан келганларда қайд этилган. Бу ҳақда Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссияси маълум қилди.
South China Morning Post (SCMP) газетасининг ёзишича, бу охирги вақтдаги рекорд рақам ҳисобланади. Мамлакатда охирги марта 13 августда 110та ҳолат қайд этилганди.
Маълумотларга кўра, беморларнинг аксарияти (35 киши) Хэйхэ шаҳрида аниқланган. Ҳозирда Хэйхэда савдо марказлари ёпиб қўйилган.
Хитойда коронавирус юқтирганлар сони 97,4 мингдан ортиқ бўлиб, 4636 бемор вафот этган.
Мавзуга оид
09:17
Хитойда фейерверк заводида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
22:25 / 28.04.2026
BYD компанияси фойдаси электромобилларга бўлган талаб пасайиши туфайли икки бараварга камайди
23:23 / 27.04.2026
Хитой Meta’нинг Manus стартапини сотиб олиш бўйича 2 миллиард долларлик битимини тўхтатди
08:56 / 25.04.2026