20:14 / 04.11.2021
16514

10 ойда ўзбекистонликлар қанча солиқ тўлагани маълум бўлди

2021 йилнинг 9 ойида бюджетга келиб тушган солиқларнинг катта қисмини фойда солиғи ва ҚҚС ташкил этди.

Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, Давлат солиқ хизмати органлари томонидан давлат бюджетига 105,4 трлн сўм маблағ туширилди.

Солиқлар таркиби қуйидагича:

  • Фойда солиғи - 32,9 трлн сўм;
  • Қўшилган қиймат солиғи - 20,3 трлн сўм;
  • Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи - 15,2 трлн сўм;
  • Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ - 13 трлн сўм;
  • Акциз солиғи - 10,4 трлн сўм;
  • Бошқа тушумлар ва йиғимлар - 3,7 трлн сўм;
  • Ер солиғи - 3,3 трлн сўм;
  • Давлат божи ва жарималар - 2,5 трлн сўм;
  • Мол-мулк солиғи - 2,1 трлн сўм;
  • Айланмадан олинадиган солиқ - 1,5 трлн сўм;
  • Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ - 0,5 трлн сўм.

Аввалроқ, жорий йилнинг сентябр ойида солиқ тушумлари 30 фоизга ошгани ва бунинг асосий сабаблари борасида маълумот берилганди.

Эслатиб ўтамиз, 1 январдан айрим тадбиркорларга солиқларни тўлашни кечиктириш ҳуқуқи берилади.

Top