Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Билл Гейтс дунёни биотерроризм хавфи ҳақида огоҳлантирди
Унинг фикрича, бу вирус тарқалишидан ҳам ёмонроқ оқибатларга олиб келади.

Фото: Reuters
Microsoft асосчиси, миллиардер Билл Гейтс дунёни нафақат янги пандемиялар, балки биологик қурол орқали амалга ошириладиган эҳтимолий террорчилик ҳужумларига ҳам тайёр туришга чақирди, деб ёзади BBC.
Унинг фикрича, бу вирус тарқалишидан ҳам ёмонроқ оқибатларга олиб келади.
Гейтснинг сўзларига кўра, бундай таҳдидларга қарши туриш учун эпидемиологик хавфсизлик соҳасидаги тадқиқотлар учун миллиардлаб доллар сарфлаш ва юқумли касалликларга қарши курашишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш лозим.
«Табиий эпидемиялар ва биотерроризм оқибатида юзага келадиган эпидемиялар мавжуд. Иккинчиси, бугун бошимиздан кечираётгандан ҳам ёмонроқ бўлиши мумкин», — деди миллиардер.
У Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини эпидемиологик вазиятни кузатувчи махсус ишчи гуруҳ тузишга чақирди. Мутахассислар биотеррорчилар ҳужумларини қайтариш ва ҳужум оқибатларини бартараф этиш бўйича машғулотлар ўтказади.
Мавзуга оид

22:17 / 08.05.2025
Билл Гейтс миллиардер Илон Маскни қашшоқ болалар ўлимида айблади

20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди

18:39 / 16.04.2025
Билл Гейтс сунъий интеллект баъзи касб эгаларини ишсиз қолдиришини башорат қилди

23:19 / 01.03.2025