Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига 100 млн доллар ажратилади
Президентнинг «Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини молиялаштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга мувофиқ, Молия вазирлигига Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси учун 100 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар ажратилади. Ушбу маблағлар қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун миллий валютада 5 йил муддатга фоизсиз берилади.
Шунингдек ҳужжат билан президентнинг иккита қарорига ўзгартиришлар киритилди.
Президентнинг 27 мартдаги ПҚ-5041-сон қарори 5-бандида Молия вазирлигига мазкур қарор 4-бандига асосида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган 1,5 трлн сўм кредит ресурсларининг тижорат банклари томонидан қайтарилмаган қисмида республика бюджети ҳисобидан 2026 йилда қопланишини таъминлаш топширилди. Бунда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига қопланмаган маблағлар миқдоридаги ваколатли банкларнинг мажбуриятлари Молия вазирлиги фойдасига қайта расмийлаштирилади.
Президентнинг 26 майдаги ПҚ-5125-сон қарори 2-бандида ушбу қарор 1-бандига мувофиқ Молия вазирлигига фоизсиз ажратиладиган пул маблағларини қайтариш муддати 2026 йилга қадар узайтирилди. Белгиланишича, ажратилаётган маблағларни қайтариш республика бюджети маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Мавзуга оид
18:06 / 01.07.2026
Фермерни сўкаётган ҳокимлар “дух”ни қаердан оляпти?
19:05 / 28.06.2026
“Хоҳлаган экинни экиш мумкин” – Янги тартиб фермерга нима беради?
11:30 / 25.06.2026
Қува тумани ҳокими ҳам фермерни ҳақоратлагани айтилмоқда
17:20 / 23.06.2026