Ўзбекистон | 09:51 / 05.11.2021
28532
2 дақиқада ўқилади

6 ноябр куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти 

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 6 ноябр куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

Фото: Kun.uz /Тўлқинов Абдуқодир

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, Навоий вилояти шимолида 7-9 даража совуққача, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ - 2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ - 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид