Ўзбекистон | 10:33 / 05.11.2021
4984
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди 

Ўзбекистон чегарачилари чегара постини шартли чегара чизиғига яқинлаштиришга ҳаракат қилди. Бу ҳақда 4 ноябрь куни Қирғизистон чегара хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, чегаранинг ўзбек-қирғиз қисмидаги ишлар икки давлат чегара хизматлари томонидан амалга оширилди. Ҳарбийлар давлат чегарасининг шартли чизиғи яқинида чегара постларини ўрнатди.

«Контрабандага қарши курашиш мақсадида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегаранинг ушбу участкасини қўриқлаётган чегарачилар учун контейнер ўрнатди. Бунга жавобан Ўзбекистон томони чегара постини давлат чегарасининг шартли чизиғига яқинлаштиришга уриниб, ҳудудни тозалашга киришди. Давлат кадастр хизматлари раҳбарлари иштирокида икки давлат чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди, унда томонлар Ўзбекистон чегара постини чегара чизиғига кўчириш масаласини муҳокама қилди», дейилади Қирғизистон чегара хизмати хабарида. 

Вазирликнинг қайд этишича, учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистон чегара пости ўз жойида қолишига қарор қилган.

«8 ноябрь куни чегара вакилларининг қўшма чегара патрулларининг ҳаракатланиш йўналишини келишиш учун учрашуви режалаштирилган. Давлат чегарасининг қирғиз-ўзбек участкасида вазият барқарор», - дея хабар қилди Қирғизистон чегара хизмати. 

Мавзуга оид