Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда пичоқ билан қуролланган эркак поездда бир неча йўловчига жароҳат етказди
Ҳужум қилган шахс қўлга олинган. Поезд ҳаракати тўхтатилган, йўловчилар манзилларига автобусларда етказилган.
Бавариянинг Зойбердорф районида ICE поездида пичоқ билан қуролланган эркак бир неча йўловчини жароҳатлади. Бу ҳақда Оберпфалц райони полицияси хабар қилди.
Хабарга кўра, ҳодиса эрталаб Нюрнберг ва Регенсбург шаҳарлари орасида кетаётган тезюрар поездда содир бўлган.
Ҳужум қилган шахс қўлга олинган. Поезд ҳаракати тўхтатилган, йўловчилар манзилларига автобусларда етказилган.
Ҳужум оқибатида уч нафар йўловчи жароҳатланган, икки нафарининг жароҳати жиддийлиги айтилмоқда.
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026