Жаҳон | 16:43 / 06.11.2021
15191
1 дақиқада ўқилади

Сьерра-Леонеда бензин ташувчи машина портлаши оқибатида юздан ортиқ киши ҳалок бўлди

Портлаш одамлар тўқнашувга учраган машинадан текин ёнилғи олиш учун унинг атрофига тўпланган вақтда содир бўлган.

Фото: PRESIDENT JULIUS MAADA BIO/ TWITTER

Африка ғарбидаги Сьерра-Леоне давлатида бензин ташувчи машина юк машинаси билан тўқнашиб портлаб кетди. Портлаш оқибатида юздан ортиқ одам ҳалок бўлди, деб маълум қилди пойтахт Фритаун шаҳри мэри Ивонн Аки-Савьерр.

“Гап-сўзларга қараганда, 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Моддий зарар миқдори маълум эмас”, – деди у.

Маҳаллий ОАВнинг маълумот беришича, қурбонлар сони бир неча юз кишини ташкил этиши мумкин. Гап шундаки, портлаш одамлар тўқнашувга учраган машинадан текин ёнилғи олиш учун унинг атрофига тўпланган вақтда содир бўлган.

Кўплаб одамлар жароҳатланган. Ўнлаб биноларга шикаст етган.

Фото: AFP

Мавзуга оид