Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда иқтисодиёт ва аҳолини қўллаб-қувватлашга 265 миллиард доллар ажратиш режалаштирилмоқда
Япония ҳукумати коронавирус пандемиясидан азият чеккан аҳоли ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича 30 трлн иендан (265 млрд доллар) кўпроқ суммага чоралар пакетини қабул қилишни режалаштирмоқда.
Kyodo ахборот агентлигининг хабар беришича, ушбу пакет мамлакатда яшовчи барча оилалардаги 18 ёшдан кичик ҳар бир болага 100 минг иендан (880 доллар) бир марталик тўловни ҳам ўз ичига олади. Ушбу қарор ҳақида 19 ноябрда расман эълон қилиниши кутилмоқда.
Ҳукумат, шунингдек, ҳар бир фуқарога 30 минг иенлик (265 доллар) суммага балл қўшиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ерда гап индентификацион рақамлар тизими ҳақида бормоқда. Ушбу тизим бўйича баллар билан турли товарлар ва хизматларга тўловни амалга ошириш мумкин.
2020 йилда Япониянинг ҳар бир фуқароси ва мамлакатда яшовчи ҳар бир хорижлик пандемия ортида аҳолини қўллаб-қувватлаш доирасида 100 минг иендан олган эди.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026