Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия Ўзбекистонга умумий имтиёзлар тизими бўйича бенефициар мамлакат мақомини тақдим этди
Ўзбекистон элчиси Саид Рустамов Буюк Британия халқаро савдо вазирининг ўринбосари, лорд Жерри Гримстоун билан учрашди, деб хабар қилмоқда «Дунё».
Музокаралар чоғида Буюк Британия вакили Ўзбекистон ушбу мамлакат умумий имтиёзлар тизими (UK Generalised Scheme of Preferences, Enhanced Framework)нинг кенгайтирилган режимига киритилгани тўғрисида маълум қилди.
Ўзбекистон Буюк Британия Европа иттифоқи таркибидан чиққанидан сўнг ушбу тизимга киритилган биринчи давлат бўлгани қайд этилди.
Ўзбекистонга Буюк Британия билан савдода бенефициар мамлакат мақоми берилиши кенг турдаги ўзбек маҳсулотларининг Британия бозорига киришини осонлаштиради ва уларнинг рақобатбардошлигини оширади.
Томонлар, шунингдек, икки томонлама кун тартибидаги бошқа масалалар, жумладан, инновация, инвестиция, муқобил энергетика ва молия соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон-Британия савдо ва саноат бўйича кенгашининг (UBTIC) йиллик йиғилишига биргаликда тайёргарлик кўриш ва уни 2022 йил Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича фикр алмашилди.
Мавзуга оид
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026