Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дарахтга урилган "Ласетти" ҳайдовчиси билан бирга ёниб кетган
Уйчида туман маркази томонга ҳаракатланган "Ласетти" машинаси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай дарахтга урилиши оқибатида ёниб кетган. Бу ҳақда Наманган ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
4 ноябрь куни тунги соат 23:30 ларда Уйчи туманида яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро "Ласетти" машинасини Жийдакапа-Уйчи-Чортоқ автомобиль йўлининг 4 км.да Уйчи йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бошқарувни йўқотиб, йўлни чап томонга чиқиб кетган ва дарахтга урилган. Оқибатда автомашина ёниб кетган ва ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
05:32 / 17.07.2026
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026