Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайт ҳукумати истеъфога чиқиш учун ариза берди
Қайд этилишича, истеъфога парламент ва вазирлар маҳкамаси, бошқача қилиб айтганда, ёшлар ва кексалар ўртасидаги муносабатларда давом этаётган инқироз сабаб бўлган.
Шайх Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳ бошчилигидаги Кувайт ҳукумати истеъфога чиқишни сўраб мамлакат амири шайх Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳга ариза берди. Бу ҳақда Al Qabas газетаси хабар бермоқда.
“Бир неча дақиқа аввал ҳукумат йиғилиши тугади. Вазирлар истеъфога чиқишни сўраб мамлакат олий сиёсий раҳбариятига ариза берди”, – дея манба сўзларидан иқтибос келтиради нашр.
Ушбу қарорнинг сабаблари маълум қилинмаган.
Қайд этилишича, истеъфога парламент ва вазирлар маҳкамаси, бошқача қилиб айтганда, ёшлар ва кексалар ўртасидаги муносабатларда давом этаётган инқироз сабаб бўлган. Ўтган йили декабрда ўтказилган парламент сайловларида 50 ўриндан иборат парламент таркиби 60 фоизга янгиланганди. Январдаёқ депутатлар бош вазир Сабоҳ Холид ал-Ҳамад ас-Сабоҳни вазирлик лавозимларига малакасиз шахсларни танлаганликда айблаб чиққанди.
13 январда вазирлар маҳкамаси бир ой ҳам фаолият кўрсатмасдан истеъфога чиққан, мартда эса янги ҳукумат шакллантирилганди.
Мавзуга оид
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
12:06 / 03.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда
09:38 / 07.04.2026