Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда 15 ой ичида илк бор коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмади
Аҳолиси 126 млн киши бўлган Японияда охирги суткада 162та янги касалланиш ҳолати аниқланди. Эътиборлиси, 15 ой ичида илк бор кунчиқар мамлакатда вирусдан бирорта ўлим ҳолати қайд қилинмаган.
Охирги марта бундай ҳолат 2020 йил августида қайд этилган.
Айни вақтда мамлакатда 1,724 млндан кўпроқ кишида коронавирус аниқланган, ўлим ҳолатлари 18 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.
Японияда пандемия вақтида коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича антирекорд 2021 йил 14 май куни қайд қилинганди: ўшанда бир кун ичида 216 киши вирус қурбонига айланган.
Айни вақтда мамлакатда 98 млндан кўпроқ киши (аҳолининг 78 фоизи) коронавирусга қарши вакцинанинг бир дозаси, 92,5 млндан кўпроқ киши (73 фоиз аҳоли) икки дозаси билан эмланган.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026