Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшнобод туманида табиий газдан 311 млн сўмлик ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Фото: Прокуратура департаменти
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан 311,1 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «P.K.» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан газлаштириш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштирмасдан туман ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг қозонхонасига 4 дона иситиш ускуналарини ўрнатиб, ноқонуний равишда газдан фойдаланилганлиги оқибатида ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатига 311,1 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:40 / 03.04.2026
Ички ишлар ходимини урган ҳайдовчи қамоққа олинди
20:26 / 02.04.2026
Тошкентда маст ҳайдовчи ички ишлар ходимини урди
22:33 / 25.03.2026
Шавкат Мирзиёев ҳузурида нефт-газ тармоғидаги ишлар кўриб чиқилди
21:16 / 21.03.2026