Байден Эронга нисбатан 1979 йилда киритилган санкцияларни узайтирди
1979 йил 14 ноябрда АҚШнинг 39-президенти Жимми Картер Теҳронда америкаликларнинг гаровга олинишига жавобан 12170-фармонга имзо чекканди.
АҚШ президенти Жо Байден Эронга нисбатан киритилган бир томонлама санкцияларни яна бир йилга узайтирди.
Байденнинг таъкидлашича, «Эрон билан муносабатлар ҳозирча изига тушмади, 1981 йил 19 январдаги икки томонлама келишувларни бажариш жараёни эса давом этмоқда».
Гап 1979 йилги инқилобдан сўнг бир йилдан ортиқ вақт давомида Теҳронда гаровда ушлаб турилган америкалик дипломатларнинг озод қилинишига олиб келган АҚШ-Эрон келишувлари ҳақида бормоқда. Ушбу ҳужжатларда, хусусан, давлатларнинг бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойили белгиланган.
«Шу сабабли 1979 йил 14 ноябрда эълон қилинган фавқулодда ҳолат миллий режими ҳамда ушбу фавқулодда ҳолатга қарши курашиш мақсадида жорий этилган чоралар 2021 йил 14 ноябрдан кейин ҳам ўз кучида қолади. Эронга нисбатан фавқулодда ҳолат режимини яна бир йилга узайтираман», — деди Байден.
1979 йил 14 ноябрда АҚШнинг 39-президенти Жимми Картер Теҳронда америкаликларнинг гаровга олинишига жавобан 12170-фармонга имзо чекканди. АҚШ молия вазирлигига Эроннинг Америка банклари ва хориждаги филиалларидаги барча ҳисобларини музлатиш топшириғи берилганди.
1980 йил 7 апрелда Картер Теҳрон билан дипломатик муносабатларни узган ва АҚШдан Эронга маҳсулотлар экспорт қилинишини тақиқлаган.
Мавзуга оид
08:50
Ўзбекистонда 2023 йилда 100 тонна олтин қазиб олинди
16:50 / 10.10.2024
АҚШда ўсмир “Тетрис” ўйинида янги рекорд ўрнатди. У 255-даражагача етиб борди, шундан сўнг ўйин янгидан бошланди
11:28 / 10.10.2024
Флоридага “Милтон” тўфони етиб келди – сўнгги тафсилотлар
20:43 / 09.10.2024