Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чили парламенти қуйи палатаси президентга импичмент эълон қилинишини маъқуллади
Ушбу ташаббус президентнинг номи турли мамлакатларнинг сиёсатчи ва амалдорлари офшор схемалардан фойдалангани маълум қилинган "Пандора ҳужжатлари"да тилга олинганидан сўнг мухолифат томонидан илгари сурилганди.
Чили парламенти қуйи палатаси мамлакат президенти Себастян Пиньерага импичмент эълон қилинишини маъқуллаб овоз берди.
Ушбу ташаббус президентнинг номи турли мамлакатларнинг сиёсатчи ва амалдорлари офшор схемалардан фойдалангани маълум қилинган "Пандора ҳужжатлари"да тилга олинганидан сўнг мухолифат томонидан илгари сурилганди.
Депутатларнинг 78 нафари импичментни қўллаб, 67 нафари қарши овоз берган, уч нафари бетараф қолган. Энди бу масала сенаторлар томонидан кўриб чиқилади.
Пиньера коррупция тўғрисидаги айбловларни рад этмоқда. Унинг президентлик муддати 2022 йил баҳорда тугайди.
"Пандора ҳужжатлари"дан маълум бўлишича, Пиньера қариндошлари эгалик қиладиган Dominga тоғ-кон компанияси улушини сотишда Виргин оролларидаги офшор компаниялардан фойдаланган. Чили прокуратураси ушбу ҳужжатларни ўрганмоқда.
Октябрь бошларида Халқаро журналист-суриштирувчилар консорциуми 650дан ортиқ журналист бошчилигида миллионлаб файлларни ўрганиб чиққан ва 35та ҳозирги ва собиқ давлат раҳбарлари ва уч юздан ортиқ амалдорлар ҳақидаги маълумотларни эълон қилганди. Унга “Пандора ҳужжатлари” деб ном берилган.
Мавзуга оид
08:04 / 15.12.2025
Чилида президентлик сайловида консерватор Каст ғалаба қозонди
07:20 / 06.12.2025
Россия–Қозоғистон, Аргентина–Чили: дунёдаги энг узун чегаралар рўйхати
20:14 / 19.09.2025
Чилилик аёл ўғирланган қизларини 45 йилдан кейин топди
21:36 / 23.06.2025