Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтда ёшлар ойлиги ўтказилади: 10 нафар ёшга Париж университетида ўқиш учун грант тақдим этилади
2021 йилнинг ноябр–декабр ойлари давомида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан «Тошкент ёшларни севади» шиори остида «Ёшлар ойлиги» ўтказилади.
Бугун, 9 ноябр санасида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда «Ёшлар ойлиги»да амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар ҳақида маълумотлар берилди.
«Бу галги «Ёшлар ойлиги» олдингиларидан кенгроқ кўламда ўтиши учун қўлдан келган барча ишни қиламиз. Бизда ёшлар ойлигининг охирига қадар кўплаб сюрпризлар бор. Улардан бирини сизларга маълум қилишим мумкин. Ушбу ойлик давомида фаоллик кўрсатган ва энг муносиб деб топилган 10 нафар ёшларимиз шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан тўлиқ грант асосида Франциянинг хизмат кўрсатиш бизнеси йўналишидаги энг нуфузли университетларидан бири — «Le Cordon Bleu»га ўқиш, тажриба орттириш учун юборилади.
Бунда талабаларнинг Парижга бориб келиш, ўқиш ва яшаш харажатлари ҳокимлигимиз томонидан тўлиқ қоплаб берилади. Айнан сервис ва ишлаб чиқариш соҳасидаги дунёнинг кўплаб етакчи бизнес эгалари ушбу олийгоҳни тамомлашган. Ой давомида бу каби хушхабарларимиз ҳали кўп.
Менимча, ёшларимизга мукофот тарзида уй ёки машина эмас, мана шундай нуфузли университетларга грантлар, йўлланмалар тақдим этсак, фойдалироқ бўлади. Сабаби — машина бузилиши мумкин, уни сотиб юборишлари мумкин. Лекин бу каби университет ва ўқув курсларидаги билим ёшларимизнинг онгида умрбодга қолади ва уларнинг билими шаҳримиз ривожи учун ҳам катта хизмат қилади», — деди матбуот анжуманида сўзга чиққан Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
Маълумот учун, «Ёшлар ойлиги» давомида 6та йўналиш: спорт, интеллектуал лойиҳалар, маданият ва санъат, мода ва дизайн, тажриба алмашиш ҳамда ҳарбий ватанпарварлик йўналишларида турли тадбирлар, мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
08:54 / 25.06.2026
Ёшлар учун давлат хизматига кириш тартиби соддалаштирилади
08:46 / 03.06.2026
Ёшлар лойиҳаларига 100 млн сўмгача маблағ ажратилади
14:00 / 13.04.2026
Очиқлик индекси эълон қилинди. Энг ёпиқ ташкилот Тошкент шаҳар ҳокимлиги
13:04 / 24.02.2026