Ўзбекистон | 08:54
558
1 дақиқада ўқилади

Ёшлар учун давлат хизматига кириш тартиби соддалаштирилади

2026 йил 1 июлдан ёшларни давлат хизматига қабул қилиш жараёнларида ягона ёндашувни таъминлашга қаратилган янги тартиблар жорий этилади. Уларга кўра, суҳбат саволлари олдиндан эълон қилинади, айрим лавозимлар учун иш стажига доир талаблар эса қисқартирилади ёки бекор қилинади.

Фото: Kun.uz

Қонунчиликка мувофиқ, 2026 йил 1 июлдан давлат хизматига ёшларни қабул қилиш жараёнларида очиқлик ва шаффофликни оширишга қаратилган қатор янгиликлар кучга киради.

Жумладан, танловнинг суҳбат босқичида бериладиган саволлар давлат органининг расмий веб-сайтида камида бир ой олдин эълон қилиниши шарт бўлади. Бир ой олдин эълон қилинмаган саволларни номзодларга бериш тақиқланади.

Шунингдек, ички танловлар ўтказилмайдиган ҳамда танловларда номзодлар учун умумий ёки махсус иш стажи талаб этилмайдиган лавозимлар рўйхати тасдиқланади.

Бундан ташқари, иш стажи талаб қилинадиган лавозимлар учун ҳам чеклов белгиланиб, номзодлардан кўпи билан икки йиллик умумий ёки махсус иш стажи талаб қилиниши мумкин бўлади.

Янги тартиб ёшлар учун давлат хизматига кириш имкониятларини кенгайтириш, танлов жараёнларини янада шаффоф ва адолатли ташкил этишга қаратилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид