Ўзбекистон | 11:43 / 09.11.2021
26317
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистоннинг собиқ прокурори 44 ёшида вафот этди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Қорақалпоғистоннинг собиқ прокурори Икромжон Полвонов оғир хасталик оқибатида 44 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

И. Полвонов 1977 йилда Тўрткўл туманида туғилган. 1999 йилда Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирда университет) тамомлаган.

Фаолиятини Тўрткўл тумани прокуратурасида бошлаб, Нукус шаҳар прокуратурасида ёрдамчи, катта терговчи лавозимларида ишлаган.

2004 йилда Қорақалпоғистон прокурори ёрдамчиси бўлган, кейинроқ Ўзбекистон бош прокуратурасида бошқарма прокурори лавозимини эгаллаган.

2008 йилда Хоразм вилоятининг Хонқа туман прокурори этиб тайинланган Полвонов кейинроқ Бухоро вилояти прокурори ўринбосари, Қорақалпоғистон прокурори ўринбосари ва биринчи ўринбосари вазифаларида фаолият олиб борган.

У 2014 йил – 37 ёшида Қорақалпоғистон Республикаси прокурори этиб тайинланган ва бу лавозимда 2016 йилгача ишлаган эди.

Икромжон Полвонов вафотига қадар Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими прокурори вазифасида ишлаётганди.

Олдинроқ Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори Нурлибек Мирзамуратов вафот этганди.

Мавзуга оид