Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Довут ота» постидан ўтиш ва қайтишга қўйилган чеклов йил охиригача узайди
Қозоғистоннинг «Тажен» (Қорақалпоғистондаги «Довут ота») чегара ўтказиш пункти орқали чегарани кесиб ўтишга қўйилган чеклов 31 декабргача узайтирилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.
Фото: Қорақалпоғистон Божхона бошқармаси
Қозоғистон Давлат даромадлари қўмитасининг маълум қилишича, «Тажен» (Ўзбекистон Республикасининг «Довут ота» чегара божхона постига туташ) чегара ўтказиш пункти орқали жисмоний шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк автомобиллари ҳаракати бўйича жорий йил 1 феврал санасидан киритилган чекловлар 2025 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирилди.
Муддатнинг узайтирилиши мазкур ўтказиш пунктларида иккинчи босқич қурилиш ишлари, хусусан, маъмурий биноларда капитал таъмирлаш ҳамда йўл қопламаларида бетонлаш ишлари олиб борилаётгани билан боғлиқ.
Рухсат этилган тўлиқ вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари «Тажен» (Қозоғистон) – «Довут ота» (Ўзбекистон) чегара ўтказиш пункти орқали ҳаракатни амалга ошириши мумкин.
Қўмита жисмоний шахслар учун «Қорақалпоғистон» темирйўл ўтказиш пункти орқали «Нукус-Бейнеу» йўналишида қўшимча йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилганини билдирди.
Мазкур назорат-ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланиш постни реконструкция қилиш учун 1 февралдан уч ойга тўхтатилганди. Кейинроқ жараён 1 сентябргача узайиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
11:13 / 26.01.2026
Президент божхона ходимларини касб байрами билан табриклади
20:07 / 25.01.2026
Андижонда қарийб 19 минг долларни нонлар орасига яшириб олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди
09:59 / 23.01.2026
“Божлар пасайтирилса, маҳсулот нархи арзонлашарди”: импорт соҳасида тадбиркорлар ҳукуматдан қандай ёрдам кутяпти?
09:42 / 22.01.2026