Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 6 нафар алимент тўламаган ота жазога тортилди
Улар фарзанди учун тўланиши керак бўлган алиментларни ўз вақтида тўлашдан бўйин товлаган. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, қарздор А.А. фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг буйруғига асосан Р.М. фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаб бориши белгиланган бўлса-да, қарздор А.А. алимент тўловларини ўз вақтида тўламасдан келган.
Алиментдан 3 607 992 сўм қарздорлиги йиғилиб қолган масъулиятсиз отага судда чора кўрилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ чораси қўлланилди.
Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг буйруғига асосан қарздор Ж.З. ҳам бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент тўлаши юклатилган. Ўз фарзандининг моддий таъминотидан бўйин товлаб юрган Ж.З.нинг ҳам қарзи йиғилиб, 8 738 000 сўмни ташкил этган. Суд мажлисида ушбу қарздорга ҳам маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Худди шу куни жами 6 нафар алимент тўловчи шахсларнинг иши судда кўриб чиқилиб, фарзандлари таъминотидан қочиб, алимент тўловларини амалга оширмай юрганликлари учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-4-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.
Мавзуга оид
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
20:26 / 10.05.2026
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун алимент ҳисоблашда қўлланиладиган миқдорлар ошди
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
08:33 / 24.04.2026