Жаҳон | 15:43 / 10.11.2021
7290
1 дақиқада ўқилади

Беларусь-Польша чегарасида юк машиналаридан иборат 25 километрлик навбат пайдо бўлди

Аввалроқ мигрантлар билан боғлиқ вазият боис Польша бир томонлама тартибда Беларусь билан чегарадаги «Кузница» ўтказиш пунктини ёпиб қўйганди.

Фото: Sputnik

«Кузница» пункти ёпилиши сабабли Беларусь-Польша чегарасида юк машиналаридан иборат бир неча километрлик навбат ҳосил бўлди.

Хабар қилинишича, «Бобровники» ўтказиш пунктида юк машиналари навбати 25 километрга етган, кутиш вақти 39 соатни ташкил этмоқда.

Аввалроқ мигрантлар билан боғлиқ вазият боис Польша бир томонлама тартибда Беларусь билан чегарадаги «Кузница» ўтказиш пунктини ёпиб қўйганди. Транспорт Тереспол ва Бобровникидаги ўтказиш пунктларига йўналтирилмоқда.

Польша чегара хизматида таъкидланишича, 8 ноябрдан бери республика чегараси яқинида 2-4 минггача муҳожир тўпланган. Улар Европа Иттифоқи ҳудудига ўтишга ҳаракат қилмоқда.

Беларусь ва ЕИ мамлакатлари чегарасидаги миграцион инқироз ёзда, Беларусь президенти Александр Лукашенко ноқонуний мигрантлар оқимига қарши курашмаслигини айтганидан сўнг юзага келганди.

Мавзуга оид