Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон хавфсизлик кенгаши Афғонистон билан чегарада террорчилик хавфи кучайганини билдирди
Тожикистон хавфсизлик кенгаши котиби Насрулло Маҳмудзоданинг таъкидлашича, Тожикистон Афғонистондаги вазият борасида хавотирланиши учун асосли сабабларга эга.
Тожикистон чегарасида Афғонистон томондан террорчилик хавфи кучаймоқда. Бу ҳақда Тожикистон хавфсизлик кенгаши котиби Насрулло Маҳмудзода Деҳлида бўлиб ўтаётган Афғонистондаги хавфсизлик масалаларига бағишланган мулоқотда маълум қилди.
“Афғон-тожик чегарасидаги вазият мураккаблигича қолмоқда ва Афғонистон томондан террорчилик хавфи кучаймоқда”, – деди у.
Унинг таъкидлашича, Тожикистон Афғонистондаги вазият борасида хавотирланиши учун асосли сабабларга эга.
“Мамлакатимиз Афғонистон билан чегарадош бўлгани ҳолда дунёга терроризм, экстремизм, гиёҳвандлик моддалари контрабандаси ва бошқа трансмиллий жиноятларга қарши курашнинг олдинги сафида турибди”, – деди Маҳмудзода.
Деҳлида бўлиб ўтаётган Афғонистондаги хавфсизлик масалаларига бағишланган мулоқотда Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026