Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядан Ўзбекистонга 5та махсус поезд қатнови йўлга қўйилади
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан “Волжский-Тошкент” йўналишида йўловчи поездининг 5та махсус рейси йўлга қўйилади.
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур поездлар 2021 йил 15, 19, 22, 26, 29 ноябрь кунлари соат 20:57да “Волжский-Тошкент” йўналишида ҳаракатини амалга оширади.
Ушбу поездларга фақат бир томонга, яъни “Волжский-Тошкент” йўналишига чипталар сотилади. Чипталарни электрон тарзда ҳам сотиш йўлга қўйилган.
Россиядаги фуқароларнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz’дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.
Жорий йил октябр ойида Россиядан Ўзбекистонга 4та махсус поезд рейси қатнови амалга оширилиши хабар берилганди.