Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Европани Россиянинг янги тажовузидан огоҳлантирган – Bloomberg
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Москванинг Украина чегараси яқинида қўшин жойлаштириш нияти тушунарсизлиги, аммо Украинага қарши янги тажовуз Россия учун жиддий хато бўлишини айтди.
Фото: Getty Images
Bloomberg агентлигининг маълум қилишича, АҚШ Европадаги иттифоқчиларига Россия Украинага бостириб кириш имкониятини кўриб чиқаётгани борасидаги хавотирлари билан ўртоқлашган.
Агентлик манбаларининг сўзларига кўра, мазкур хавотирлар АҚШ ҳозирча Европа мамлакатлари ҳукуматларига маълум қилмаган ахборотга асосланган.
Оқ уй бу хабарга ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади.
Россия ўз ҳудудида қўшинларни жойлаштириш ўзининг ички иши эканлигини таъкидламоқда ва АҚШни Қора денгиздаги чегаралари яқинида провокацион ҳаракатларни амалга оширишда айблаб, ўзининг ҳеч қандай тажовузкорлик мақсади йўқлигини билдирмоқда.
Украина билан чегарада Россия қўшинлари яна кўпаяётгани ҳақида биринчи бўлиб Washington Post газетаси хабар қилди. Газета суҳбатлашган ҳарбий таҳлилчилар Россия Украина билан чегарада қўшин тўплашни сентябрь ўрталарида бошлаганини таъкидлашди. “Ғарб-2021” Россия-Беларусь ўқув машғулотларидан сўнг ҳарбийлар ўзларининг одатий жойларига қайтмаган, уларни Россия-Украина чегарасига юбориш бошланган. Ўтган ҳафтада Украина мудофаа вазирлиги чегара яқинида 90 мингга яқин россиялик ҳарбийлар борлигини билдирди.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Москванинг Украина чегараси яқинида қўшин жойлаштириш нияти тушунарсизлиги, аммо Украинага қарши янги тажовуз Россия учун жиддий хато бўлишини айтди.
Блинкен Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан учрашув чоғида АҚШ маъмурияти конгресс билан ҳамкорликда Украинага ҳарбий ёрдам беришда давом этиш устида ишлашга ваъда берди.
Бу баёнотлар Россия ташқи ишлар вазирлигининг кескин эътирозига сабаб бўлди. ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Рябков АҚШга ўз хатолари устида ишлашни маслаҳат берди, Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов эса “Киев режими”га қурол етказиб бериш Украина жануби-шарқидаги вазиятни кескинлаштиришини айтди.
Мавзуга оид
23:05 / 24.02.2026
Оқ эмас, кўк-сариқ байроқ кўтардик – Зеленский урушнинг 4-йилида мурожаат йўллади
21:45 / 24.02.2026
Павел Дуровга Россияда «терроризмга кўмаклашиш» бўйича жиноий иш очилди
19:59 / 24.02.2026
Путин Қора денгиздаги газ қувурларини портлатишга уриниш ҳақида маълумот борлигини айтди
19:33 / 24.02.2026