Ўзбекистон | 07:49 / 12.11.2021
3272
2 дақиқада ўқилади

Божхона бўйича имтиёз қўллаган ҳолда олиб кириладиган товарлар рўйхати комплекс экспертизадан ўтказилади

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон ҳудудига божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатларини комплекс экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон ҳудудига божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатларини комплекс экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳасининг янгиланган таҳрири тайёрланди.

Низомда қуйидагилар ўз аксини топган: товарлар рўйхатлари бўйича комплекс экспертизани ўтказиш учун зарур бўладиган ҳужжатлар рўйхати; комплекс экспертизани ўтказиш тартиби ва муддатлари; комплекс экспертизани ўтказиш якунлари бўйича хулосаларни бериш тартиби.

Қарорнинг қабул қилиниши божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган товарлар рўйхатлари бўйича ўтказилаётган комплекс экспертизанинг шаффофлиги ва самарадорлиги ошишига олиб келади.

Билдирилишича, мазкур қарорнинг қабул қилиниши Ўзбекистон давлат бюджети ҳисобидан маблағлар сарфланишини ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни талаб қилмайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид