Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маск яна 687 млн долларлик Tesla акцияларини сотди
Илон Маск ушбу ҳафтада сотган акциялар сони 4,5 млн донадан ортиқ бўлиб, умумий қиймати 5 млрд долларга тенг.
Tesla асосчиси ва бош директори Илон Маск компаниянинг навбатдаги акциялар пакетини сотди.
Қайд этилишича, у 1056,03 доллардан 1104,15 долларгача қийматда 639 737 дона акция сотган. Сотилган акцияларнинг умумий қиймати 687 млн долларни ташкил этади.
У Twitter’да фойдаланувчилар ўртасида ўз акцияларини сотиш борасида ўтказган сўровномадан кейин бир куннинг ўзида компаниянинг 1,1 млрд долларлик акцияларини сотди. Илон Маск ушбу ҳафтада сотган акциялар сони 4,5 млн донадан ортиқ бўлиб, умумий қиймати 5 млрд долларга тенг.
ОАВда тахмин қилинишича, Маск компания акциялари нархи ошишидан олган даромаддан 15 млрд долларлик солиқни тўлаш учун ўз акцияларини сотмоқчи.
Таъкидланишича, Маск 2016 йилдан бери биринчи марта ўз акцияларини сотди.
Мавзуга оид
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026
Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида: SpaceX акциялари сотувга чиқяпти
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
08:50 / 12.06.2026