Ўзбекистон | 14:02 / 12.11.2021
6679
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда ҳайдовчининг рул бошқарувини йўқотиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди

Фото: ИИБ ЙҲХБ

Сирдарё вилояти Гулистон туманида ҳайдовчининг рул бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ отряд командири Адҳам Асқаров маълум қилди.

Жорий йилнинг 9 ноябр куни соат 18:00ларда Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБга келиб тушган хабарга кўра, Гулистон тумани ҳудудидан ўтувчи 4К-651 автомобил йўлининг 18-километрида Nexia ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ

Мазкур ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва иккита йўловчи олган тан жароҳатлари билан Гулистон тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Маълум қилинишича, маҳаллий аҳамиятдаги йўл бўлиб, аҳоли яшамайдиган ҳудуд бўлганлиги сабабли сунъий ёритиш мосламалари ўрнатилмаган. Йўл белгилари ва йўл чизиқлари мавжуд.

Фото: ИИБ ЙҲХБ

Аввалроқ, Сирдарё вилоятида қашқадарёлик шахс бошқарувидаги Lacetti ағдарилиб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этгани ва ухлаб қолган «ГАЗ-53» юк машинаси ҳайдовчиси ЙТҲда вафот этгани хабар берилган эди.

Мавзуга оид