19:11 / 13.11.2021
8246

Мюнхен Беларусдаги мигрантларни қабул қилишга тайёр – ОАВ

Бавария пойтахти ҳокимияти Польша-Беларусь чегарасидаги мигрантларни Германияга олиб келишни таклиф қилмоқда.

Фото: AP

Мюнхен ҳокимияти Польша-Беларусь чегарасида тўпланиб турган мигрантларни қабул қилишга тайёрлигини билдирди, деб хабар берди Polsat телеканали.

«Биз одамлар ЕИ чегарасида истиқболсиз ва мавҳумликда қолишларига ортиқ қараб туролмаймиз», — дея ҳокимият вакилининг сўзларидан иқтибос келтиради телеканал.

«Бавария пойтахти учун инсонлар ҳаётини қутқариш олий вазифа ҳисобланади. Шу муносабат билан чегарада тўпланиб қолган одамларни дарҳол ва ортиқча бюрократияларсиз Мюнхенга олиб келишни таклиф қиламиз», — дейилади ҳокимият коммюникесида.

Мюнхендагилар мигрантларни бутун Германия миқёсида қабул қилиш мумкин деб ҳисобламоқда.

Польша чегара хизматида таъкидланишича, 8 ноябрдан бери республика чегараси яқинида 2-4 минггача муҳожир тўпланган. Улар Европа Иттифоқи ҳудудига ўтишга ҳаракат қилмоқда.

Top