Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон мигрантлар сертификатини тан олиш тартибини соддалаштиришни таклиф қилди
Жорий йил 12 ноябрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов МДҲда меҳнат мигрантларининг сертификатларини тан олиш тартибини унификация қилиш зарурлигини маълум қилди.
Фото: Калуга 24
«Меҳнат мигрантларининг сертификатларини ўзаро тан олишнинг ягона механизмини ишлаб чиқиш таклиф қилинмоқда», деди у жума куни видео-конференц-алоқа форматида бўлиб ўтган МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида.
Шунингдек, у ҳамдўстлик мамлакатлари иқтисодий ўсиш эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, МДҲ меҳнат бозорини яхшилаш бўйича биргаликда чора-тадбирлар кўриш масаласи долзарб эканини таъкидлади.
Расмий маълумотларга кўра, 2021 йил бошида Ўзбекистондан ташқарида 1,6 миллиондан ортиқ киши (иқтисодий фаол аҳолининг қарийб 20 фоизи) ишламоқда, шу жумладан, 1,2 миллионга яқин киши Россияда меҳнат қилмоқда.
12 ноябрь куни Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳукумат раҳбарлари кенгашининг видеоконференция форматида мажлиси бўлиб ўтди.
Йиғилишда коронавирус инфекциясига қарши курашиш ва ҳамдўстликка аъзо давлатлар иқтисодиётини тиклаш масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
13:33 / 12.03.2026
Молдова ҳукумати мамлакатнинг МДҲдан чиқишини маъқуллади
19:01 / 02.03.2026