USAID COVID-19 билан курашиш учун Ўзбекистонга қўшимча 2,5 млн доллар ажратди
АҚШ ҳукуматининг COVID-19 пандемиясига қарши курашиш бўйича кенг қамровли глобал чора-тадбирлари доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистонга қўшимча 2,5 миллион доллар ажратди.
Қўшма Штатлар элчихонаси хабарига кўра, шу тариқа Ўзбекистоннинг COVID-19’га қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга АҚШ ҳукуматининг тўғридан тўғри қўшган умумий ҳиссаси 16 миллион доллардан ошди.
USAID ушбу қўшимча маблағни дори воситалари сифатини таъминлаш ва мамлакатда вакцинага нисбатан ишончсизликни бартараф этиш учун юқори даражадаги техник ёрдам кўрсатишга сарфлайди.
- Ўзбекистонда тўлиқ эмланганлар сони аста-секин ўсиб бормоқда. Аммо пандемия ҳали тугамади – вирус бутун мамлакат бўйлаб тарқалишда давом этмоқда ва янги вариантлар глобал миқёсда доимий хавф туғдирмоқда. Пандемияга барҳам бериш барчанинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳаётларни сақлаб қолиш ва глобал иқтисодиётни тиклаш учун жуда муҳим, - деди USAID’нинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит. - Вакциналар бунда асосий ечим бўлиб, Байден маъмурияти бу ҳаракатга содиқлигини яқинда Қўшма Штатларнинг бутун дунё бўйлаб 200 миллион дозадан ортиқ COVID-19 вакцинасини хайрия қилганини эълон қилиши орқали намоён этди.
Пандемия бошланганидан бери USAID Ўзбекистон ҳукумати билан бир қатор йўналишларда кенг кўламли ҳамкорлик қилиб келди. Бунга тест синовлари ўтказиш учун миллий лаборатория тизимларини мустаҳкамлаш; лаборатория ва соғлиқни сақлаш муассасаларида инфекциянинг олдини олиш ва назорат қилиш; диагностика салоҳиятини кучайтириш, COVID-19 кузатувини ва тезкор жавобни ошириш; касаллик юқтирганларни даволашни такомиллаштириш; шунингдек, аҳолининг COVID-19 ҳақида хабардорлигини ошириш, жамоатчиликни жалб қилиш ва кўнгиллиларни сафарбар этиш кабилар мисол бўлади.
COVID-19 тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашдан ташқари, USAID Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш ва минтақавий савдони кенгайтириш, туберкулёз ва бошқа саломатлик таҳдидларига қарши курашиш, эрта таълим бўйича саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли эҳтиёжларига жавоб беришда ҳукумат салоҳиятини ошириш бўйича ҳамкорлик қилмоқда.
Мавзуга оид
20:48 / 04.10.2024
Марбург безгаги глобал тарқалишининг хавфи паст — ЖССТ раҳбари
10:30 / 21.09.2024
USAID Ўзбекистонда таълимни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча маблағ ажратди
15:47 / 12.09.2024
Пандемия қизларда мия қаришини тезлаштирди — тадқиқот
07:40 / 09.03.2024