Жамият | 09:09 / 14.11.2021
7901
5 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида муҳим жарроҳлик амалиётларини ўтказиш йўлга қўйилди

Тиббиёт соҳасига берилаётган эътибор сабаб нафақат пойтахт, балки барча вилоятларда моддий-техник базани кучайтириш, малакали шифокорларни жалб этиш чораси кўриляпти. Хусусан, Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳам замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланиб, аҳолига хизмат кўрсатиш сифати ошиб бормоқда.

Фото: Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

Масалан, жорий йилнинг ўтган даврида шифохонанинг жарроҳлик блоки бўлимларига 900 млн сумлик, шундан умумий хирургия, урология, проктология, қон-томир хирургияси, йирингли хирургия, травматология бўлимларига операцион столлар, операцион лампалар ва коагуллятор аппаратлари харид қилинди.

Бундан ташқари, физиотерапия бўлими учун физиотерапевтик аппаратлар ва урология бўлими учун резектоскоп жамланмаси харид қилинди. Бу орқали трансуретальный резекциялар аденомалари операцияларини бажариш имконияти пайдо бўлди. 2021 йилнинг 29 сентябрь куни биринчи жарроҳлик амалиёти муваффақиятли бажарилди.

Фото: Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази
Фото: Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази
Фото: Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

Ҳозирги кунда марказда мураккаб юқори технологик жарроҳлик амалиётлари, яъни, чаноқ-сон бўғимларида эндопротезлаш, узун найсимон суякларда БИОС амалиёти, каротид эндартекэктомия ва профундопластика (классик, эверсион усулда) ишемик инсульт олдининг олиш, артерио-веноз фистула ўрнатиш (гемодиализ сеанслари ўтказиладиган беморларда), бошни иккала тепа соҳасидаги суяк етишмовчилигини протокрил билан ёпиш, бош мия пешона соҳасидаги ўсмаларни олиш, отопластика, увиллопластика операциялари ўтказиб келинмоқда.

Келгусида марказда беморлар учун республика миқёсида бажариладиган бошқа жарроҳлик амалиётлари ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

Жорий йилда марказда хўжалик ҳисобидаги 18 ўринли реабилитация бўлими ташкил этилди.

Фото: Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

Таъкидлаш жоиз, марказ хориждаги нуфузли тиббиёт муассасалари билан тажриба алмашиш бўйича меморандумлар имзолаган.

Фото: Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

- Марказимиз Германиянинг KFW банки молиявий маблағлари ҳисобига молиялаштирилаётган “Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизациялаш” лойиҳасига киритилган, - дейди марказ бош шифокори Тўлқин Расулов. - Шу пайтгача мазкур лойиҳа доирасида марказнинг нейрохирургия бўлими кўчма рентген-ташхислаш тизими ва портатив рентген аппарати билан таъминланган эди. Яқинда бу хайрли тадбирнинг узвий давоми сифатида лойиҳа доирасида марказга Нидерландияда ишлаб чиқарилган Philips фирмасининг 1 миллион евролик замонавий МРТ ускунаси келтирилди ва ишга туширилди.

Фото: Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази
Фото: Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази
Фото: Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт туризми йўналиши бўйича олиб борилаётган фаолиятни янада такомиллаштириш мақсадида барча бўлимларда чет эл ва маҳаллий сайёҳлар учун 2-3 кишилик, барча қулайликларга эга VIP палаталар ва махсус парҳез таомлар ҳам ташкил этилган.

Фото: Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази
Фото: Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

Муассаса қошида ташкил этилган мобиль поликлиника замонавий тиббий ускуналар, хусусан, ЭКГ, УТТ текшируви ҳамда лаборатор таҳлиллар олиш учун зарур аппаратлар билан таъминланган. Ушбу мобиль поликлиника ҳамда вилоят марказидан борган малакали тор соҳа мутахассислари кўмагида олис ҳудудларда тиббий хизмат самарадорлигини ошириш мақсадида, аҳоли орасида тарқалган ва эрта ўлимнинг асосий сабаби бўлган касалликларни эрта аниқлаш, ногиронликнинг олдини олиш мақсадида скрининг тадбирлари амалга ошириляпти.

Ўз навбатида марказда фаолият юритаётган ходимлар учун ҳам шарт-шароитлар яратиб берилди. Жумладан, ходимларнинг спорт билан шуғулланиши учун спорт инвентарлари билан таъминланган спорт зали ишга туширилди.

Фото: Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази

Тан олиш керак, 2020 йил Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун катта синов, айни вақтда изчил ривожланиш, янги тажриба орттириш йили бўлди. 2020-2021 йиллар жаҳон миқёсида юзага келган коронавирус пандемияси барча давлатлар учун мураккаб ва синовли кечмоқда. Энг муҳими, коронавирусга қарши курашда туну кун метин ирода билан фаолият юритаётган тиббиёт ходимларининг фидокорона меҳнатини муносиб қадрлаш доимий эътиборда турибди. Айни пайтда дунё халқларини таҳликага солиб қўйган COVID-19 инфекцияси бизга инсон саломатлиги, ҳаётини асраш учун ўзи ва яқинлари ҳаловатидан воз кечаётган, жонини таҳликага қўяётган оқ либос соҳибларининг меҳнати нақадар улуғ эканини яна бир бор эслатиб қўйди.

Бир сўз билан айтганда, келгусида ҳам тизимни шакллантириш, касалликларни профилактика қилиш ва эрта аниқлаш, малакали тиббий кадрларни тайёрлаш, соҳага янги бошқарувни жорий қилиш борасидаги ишларимиз давом эттирилади.

Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази Ⓣ

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид