Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа иттифоқи Ўзбекистонда Афғонистонга ёрдам кўрсатиш маркази ташкил этмоқчи
Фото: Халқ сўзи
Ўзбекистон ва Европа иттифоқи Термиз шаҳрида Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш учун марказ ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
2021 йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Брюссел шаҳрида Европа иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Никлассон билан музокаралар ўтказди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа иттифоқининг афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, шунингдек, мамлакатга тез фурсатда инсонпарварлик ва бошқа ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари муҳокама қилинди.
Томас Никлассон Ўзбекистоннинг Европа иттифоқига аъзо давлатлар фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишда кўрсатаётган ёрдамини юқори баҳолади ҳамда Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш, шунингдек, Термиз шаҳрида гуманитар хаб ташкил этишда мамлакат билан келгусида фаол ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди.
Томонлар Афғонистондаги мавжуд вазият, халқаро ҳамжамиятнинг мамлакатдаги янги ҳокимиятга нисбатан умумий позициясини ишлаб чиқиш, Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш юзасидан фикр алмашди.
Афғон муаммоси бўйича маслаҳатлашувларни давом эттириш юзасидан ўзаро манфаатдорлик мужассамлиги билдирилди
Мавзуга оид
14:16 / 20.01.2026
Афғонларнинг ярмидан кўпининг Германияга кириш рухсатномалари бекор қилинди
18:35 / 18.01.2026
«Толибон» элитасидаги бўлиниш: журналистлар интернет масаласидаги манфаатлар тўқнашувини очиб берди
23:16 / 06.01.2026
Ўзбек тилининг Афғонистонда қўлланишига чеклов жорий этилмади – ТИВ
08:55 / 30.12.2025