Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ССВ махсус Call-марказ ишга туширди. Мурожаатларнинг бир қисми президентга тўғридан тўғри етказилади
Мурожаатларнинг бир қисми президентга тўғридан тўғри етказилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юртимизда тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни ижобий ҳал қилиш мақсадида махсус «Call-марказ» ишга туширилди.
Қайд этилишича, мазкур «Call-марказ»нинг #1295 рақамлари Янги Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимининг бугуни ва эртасига бефарқ бўлмаган тиббиёт ходимларининг фаолиятлари билан боғлиқ масалалар, тизимдаги муаммолар ва соҳани янада ривожлантиришга туртки берадиган ғоя ва таклифлари учун ишлашни бошлади.
«Бу мурожаатларнинг аксарияти «Call-марказ»га бириктирилган мутасаддилар томонидан ҳал қилинса, бир қисми олимлар, шифокорлар, фармацевтлар, ҳамширалар ва тизим ходимлари билан бўладиган очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси президентига тўғридан тўғри етказилади», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:50 / 13.12.2025
“Электрон рецепт” бўйича 1003 қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилди
11:31 / 17.03.2025
Тошкентда 15 мингдан ортиқ кишининг шахсий маълумотларини йиғган жиноий гуруҳ ушланди
11:38 / 25.01.2022
ССВ соҳа ходимлари ойлигидан ушлаб қолиш ҳолатларига муносабат билдирди
07:33 / 24.01.2022