Ўзбекистон | 19:04 / 17.11.2021
2794
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Ўзбекистон ҳудуди орқали хавфли юклар транзити тўғрисидаги битим тасдиқланади

Фото: Kun.uz

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

2021 йил 10 июнь куни Душанбе шаҳрида имзоланган Ўзбекистон ҳукумати билан Тожикистон ҳукумати ўртасидаги Ўзбекистон ҳудуди орқали хавфли юклар транзити тўғрисидаги битим тасдиқланади.

Қайд этилишича, Тожикистон томони Ўзбекистон ҳудуди орқали Тожикистоннинг хавфли юкларини олиб ўтиш учун рухсатномани 1 ойдан 1 йилгача чўзиш имкониятини кўриб чиқишни сўраб мурожаат қилган.

Битим муқаддима, якуний қоидалар ва 12 моддадан иборат. Бундан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон ҳудуди орқали хавфли юкларни олиб ўтиш тартибини белгилаш, шунингдек хавфли юкларни олиб ўтиш учун рухсатнома муддатини бир йилгача узайтиришдан иборат.

Ҳозирги вақтда “Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида”ги қонун 11-моддасига асосан транзит рухсатномасининг амал қилиш муддати ўттиз кундан ошмайди.

Маълумот ўрнида, транзит рухсатномаси эгасининг асосли илтимосномасига биноан унинг амал қилиш муддати ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатга бир маротаба узайтирилиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид