АҚШ Тожикистонни диний эркинликларни бузувчи 10 мамлакат рўйхатига киритди
Рўйхатдан Бирма, Хитой, Тожикистон, Эритрея, Эрон, КХДР, Покистон, Саудия Арабистони, Туркманистон ва Россия ўрин олган.

Фото: imago
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен диний эркинликларни бузишга алоқадор мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти хабар бермоқда.
Рўйхатдан Бирма, Хитой, Тожикистон, Эритрея, Эрон, КХДР, Покистон, Саудия Арабистони, Туркманистон ва Россия ўрин олган.
Қайд этилишича, бу мамлакатлар «диний эътиқод эркинлиги мунтазам, давомли равишда бузилиши сабабли» давлат департаментини ташвишга солмоқда.
Жазоир, Комор ороллари, Куба, Никарагуа «диний эътиқод эркинлигини жиддий равишда бузгани учун» алоҳида рўйхатга киритилган.
Бундан ташқари, «Ал-Шабоб», «Ал-Қоида», «Боко Ҳарам», «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом», хусийлар, ИШИД, Жамоат Наср ал-Ислом вал-Муслимин ва Толибон департаментни хавотирга солаётган ташкилотлар рўйхатидан жой олган.
Тожикистон АҚШ давлат департаментининг диний эркинлик борасидаги танқидига қўшилмаяпти. Таъкидланишича, мамлакатни ушбу рўйхатга киритиш учун ҳеч қандай асос йўқ.
Мавзуга оид

08:50
Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

20:16 / 13.06.2025
Яна божхона: ўнлаб автомобиллар эгаларидан яширин тарзда Тожикистонда ғойиб бўлди

16:26 / 05.06.2025
Тожикистонда МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ўтказилди

16:47 / 02.06.2025