Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Сиз имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини яна бир бор исботладингиз" - Саида Мирзиёева паралимпиячиларга миннатдорлик билдирди
Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева паралимпия ўйинларида муносиб иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларга миннатдорчилик билдирди.
Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон жамоаси дунё бўйича энг кучли 15 таликка кирди.
"Биз 168 давлат орасида 13-ўринни эгалладик. Мусобақаларда қатнашган ва байроғимизни шараф билан ҳимоя қилган спортчилар – ҳар бирингиз бизни лол қолдирган ҳақиқий қаҳрамонсиз!" - дейди президент ёрдамчиси.
У жамоа медалларининг деярли ярмини қўлга киритган қизларга эса алоҳида миннатдорлик билдирди.
"Сизнинг жасоратингиз, кучингиз, шижоатингиз бизга ғурур ва илҳом бағишлайди! Сиз имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини яна бир бор исботладингиз.
Бутун мамлакат қалбан сиз билан бирга! Сиз билан фахрланмоқда ва қувончингизга шерик бўлмоқда. Биз сиз билан кучлимиз! Минг раҳмат!" - дейди Саида Мирзиёева.
Мавзуга оид
17:16 / 01.07.2026
«Тамерлано» операси Парижни забт этди - Саида Мирзиёева
18:37 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева ЮНЕСКО бош директори билан учрашди
08:17 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
16:27 / 26.06.2026