Ўзбекистон | 22:11 / 20.11.2021
5798
1 дақиқада ўқилади

ССВ вакциналар сони бўйича статистикани тақдим этди

Фото: ССВ

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва келтирилган вакциналар миқдори 42 миллион 805 минг дозадан ошди, дея хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнларида фойдаланиш учун яна 7 566 020 доза вакцина топширилди.

Улардан:

  • 6 498 020 дозаси ZF-UZ-VAC 2001;
  • 408 000 дозаси Sputnik-V;
  • 660 000 дозаси AstraZeneca вакциналаридир.

Шу тариқа, мамлакатда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 42 805 618 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

— 2 254 480 дозаси AstraZeneca;

— 32 431 838 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

— 1 128 500 дозаси Sputnik-V;

— 3 000 060 дозаси Moderna;

— 2 014 740 дозаси Pfizer/BioNTech;

— 1 976 000 дозаси Sinovac вакцинаси бўлиб, шундан 31 192 046 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Мавзуга оид