Ўзбекистон | 21:08 / 21.11.2021
5319
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 4 млн кишидан ошди

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 2021 йил 1 ноябр ҳолатига 4 млн кишини ташкил қилди.

Жамғарма ахборот хизмати хабарига кўра, пенсия ва нафақа олувчиларнинг аҳоли сонидаги улуши 11,5 фоизни ташкил қилган ҳолда 2021 йил 1 январ ҳолатига нисбатан 178,6 минг нафар (4,7 фоиз)га кўпайди.

Шундан, 2,9 млн киши (74,1 фоиз) ёшга доир пенсияни (бундан, 1,8 млн киши ёки 64 фоизи аёллар), 397,6 минг киши (9,9 фоиз) ногиронлик пенсиясини (163,5 минг нафари ёки 41,1 фоизи аёллар), 198,6 минг киши (5,0 фоиз) боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оилалар ва 440,8 минг киши (11,0 фоиз) нафақа олувчи таркибига киради.

2021 йил 1 январ ҳолатига нисбатан ёшга доир пенсия олувчилар сони 117,7 минг киши (4,1 фоиз)га, ногиронлик пенсияси олувчилар сони 11,0 минг киши (2,9 фоиз)га, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи оилалар сони 9,6 минг оила (5,1 фоиз)га ва нафақа олувчилар сони 40,2 минг киши (10,0 фоиз)га ортди.

2021 йилнинг январ-октябр ойларида 327,5 минг нафар (161,5 минг нафари ёки 49,3 фоизи аёллар) фуқароларга янги пенсия ва нафақалар тайинланди. Шундан 215,1 минг нафари (65,7 фоиз)га ёшга доир пенсия, 29,9 минг нафари (9,1 фоиз)га ногирон шахс сифатида пенсия, 19,6 минг оила (6,0 фоиз)га боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва 62,9 минг нафари (19,2 фоиз)га нафақалар тайинланган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 57,9 минг нафар ёки 21,5 фоизга кўп.

Мавзуга оид