Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook Ўзбекистондаги ОАВ ходимлари ҳамда ёшлар учун ўқув курслари ва тренинглар ўтказади
Маълумот берилишича, курсларда контент яратиш ва уни бошқариш, ёлғон ахборотларга қарши кураш усуллари ҳам ўргатилади.
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ва Meta (Facebook) компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланади. Бу ҳақда Фонд Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов маълум қилди.
Алламжоновнинг билдиришича, бугун, 22 ноябрь куни Meta (Facebook) компаниясининг бошқарувчи директори ҳамда Хитой, Мўғулистон ва Марказий Осиё мамлакатлари давлат сиёсати масалалари бўйича раҳбари Жорж Чен билан онлайн учрашув ўтказилди.
Учрашув натижаларига кўра, Фонд ва Meta компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланади, 2022 йилга мўлжалланган қўшма тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.
“Унга асосан, мамлакатимиздаги ОАВ, давлат идоралари ва мансабдор шахслар, ҳатто давлатимизнинг хориждаги элчилари саҳифаларини верификациялаш, матбуот котиблари, журналистлар ва блогерлар учун ўқув курслари ўтказишга келишиб олинди”, дейилади хабарда.
Маълумот берилишича, курсларда контент яратиш ва уни бошқариш, ёлғон ахборотларга қарши кураш усуллари ҳам ўргатилади.
Алламжоновнинг қўшимча қилишича, киберхавфсизлик соҳасида рақамли саводхонликни ошириш, ижтимоий тармоқ имкониятларидан максимал даражада унумли фойдаланиш мавзуларида ҳам ёшлар учун махсус тренинглар ҳамкорликда жорий қилинади.
Мавзуга оид
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
22:04 / 07.10.2025
Ўзбекистонда Meta ваколатхонаси очилиши мумкин
22:19 / 05.09.2025
АҚШда Марк Цукерберг билан Марк Цукерберг судлашади
08:40 / 26.03.2025