Жаҳон | 14:53 / 23.11.2021
4320
1 дақиқада ўқилади

Англияда нақд пулдан тўлиқ воз кечилиши мумкин

Англия банки вакилининг сўзларига кўра, ҳозир кредит ва дебет карталари оммалашмоқда.  

Фото: AP

Британияда мамлакат иқтисодиётида мунтазам равишда йўқолиб бораётгани сабабли нақд пулдан воз кечиш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Англия банки раиси ўринбосари Жон Канлиффга таяниб Bloomberg хабар берди.

«Марказий банкнинг давлат пуллари йўқолиб бормоқда. Лондонда нақд пулдан фойдаланиш имкони йўқ жойлар бор», — деди Канлифф.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир Англияда кредит ва дебет карталари оммалашмоқда. Шунингдек, нақд пул муомаласини камайтирадиган онлайн-технологиялар жадал ривожланмоқда.

Канлиффнинг фикрича, Британия ҳукумати келажак молия тизимидаги барча пул операцияларини кузатишга мослашишига тўғри келади.

Аввалроқ Швеция нақд пулдан воз кечиш ва миллий валютанинг рақамли муқобилига ўтишни режалаштираётгани хабар қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид